Япониянинг Toyota Motor автомобилсозлик корпорацияси 2020 йилгача электромобилларни оммавий равишда ишлаб чиқара бошлайди. Бу ҳақда Nikkei хабар бермоқда

Компания 2017 йилда бир қувватлашда 300 км гача йўл боса оладиган электромобиллар ишлаб чиқаришни режалаштириш учун ишчи гуруҳ яратишни режалаштирмоқда. Автомобиллар Prius ва Corolla моделлари негизида яратилади.

Таъкидланишича, компаниянинг бундай режалари 2020 йилда Токиода ёзги Олимпиада ўтиши билан боғланган. Компания шу тариқа ўзининг янги маҳсулотига эътибор қаратишга умид қилмоқда.