Демократик партия номзоди Ҳиллари Клинтон АҚШ президентлиги учун сайловда мағлуб бўлганини тан олди.

CNN телканалининг хабар қилишича, у натижалар маълум бўлгач, Дональд Трампга қўнғироқ қилган ва уни ғалаба билан табриклаган.

Бундан олдинроқ Associated Press Дональд Трамп АҚШнинг 45-президентига айлангани ҳақида маълум қилганди.