АҚШнинг етакчи кабел телеканаллари АҚШ президентлиги сайловлари натижаларига якун ясаш давомида томошабин йиғиш бўйича тунги рейтинглар рекордини ўрнатди, деб хабар бермоқда Nielsen компаниясига иқтибос келтирган ҳолда RNS.

Таъкидланишича, CNN телеканали бу борада АҚШ кабел телевидениелари орасида етакчи бўлди. Бу телеканал орқали сайловлар боришини 13,3 млн киши кузатди. Бу сайловдан кейинги тун эфирлари учун рекорд натижа бўлди.

2-ўринни 12,2 млн томошабин билан Fox News эгаллади. 3-ўрин эса 6 млн киши йиға олган MSNBC телеканалига насиб этди.

Nielsen маълумотларига кўра, кабел телеканалларининг сайлов кунидаги аудиторияси умум фойдаланиладиган NBC телеканалиники билан тенглашди: бу телеканалнинг сайловлардан кейинги ўртача аудиторияси 12 млн томошабинни ташкил қилиб келаётганди. Шунингдек, ABC шу тун телевизорлар олдида 9,7 млн киши, CBS — 8,8 млн, Fox 4,2 млн киши йиға олган.

Октябрда Хиллари Клинтон ва Дональд Трамп ўртасидаги якуний теледебатни 71,6 млн телетомошабин кузатган.