Буюк Британия бош вазири Тереза Мэй ва АҚШнинг янги сайланган президенти Дональд Трамп телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда ITV телеканали хабар бермоқда.

Аниқлик киритилишича, суҳбат 10 ноябрь куни 14:00 ( Тошкент вақти билан 19:00) атрофида кечган.
Press Association агентлигининг маълум қилишича, суҳбатнинг аниқ кечганини Даунинг-стритдаги манба тасдиқлаган. Суҳбат давомида Дональд Трамп Тереза Мэйга имкон бўлиши билан “ташриф буюришини айтган”.

Суҳбат расмий равишда тасдиқланмаган.