Охирги кунларда АҚШнинг йирик шаҳарларида АҚШ президенти этиб сайланган Дональд Трампга қарши ўтаётган норозилик намойишлари хайрия жамғармаси сифатида қайд қилинган Progress Unity Fund ташкилоти томонидан молиялаштирилмоқда, деб маълум қилди Daily Caller ахборот портали.

Ташкилот солиққа тортилмайдиган ташкилот бўлиб, "Қизил хоч" каби тасниф бўйича рўйхатдан ўтган. 

Нашр маълумотларига кўра, жамғарма Трамп ғалабасидан кейин унга қарши намойишлар ташкил қилишни бошлаган фаоллар қарашли бўлган ANSWER (Act Now to Stop War and End Racism – Урушни тўхтатиш ва ирқчиликка чек қўйиш учун ҳаракат қил) ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари коалициясига молиявий кўмак кўрсатади. Жумладан, ANSWER ташкилоти Чикаго, Нью-Йорк, Вашингтон, Сан-Франциско ва бошқа шаҳарларда намойишлар ўтказган.

ANSWER’да хайрия жамғармаси "молиявий ҳомий" сифатида қабул қилинади ва гуруҳ ўз тарафдорларидан Трампга қарши кейинги намойишларни ташкил қилиш учун молиявий кўмак сўрамоқда. Бундай намойишларни жумладан Трампнинг 2017 йил 20 январдаги инаугурацияси вақтида ўтказиш режалаштирилган, деб хабар бермоқда нашр.