Европада жаҳон чемпионати учун давом этаётган саралаш баҳсларида кураш қизғин кечмоқда. Куннинг иккинчи қисмига мўлжалланган ўйинлар ҳам буни тасдиқлаб турибди.

Айниқса Грецияда бўлиб ўтган учрашувнинг сўнгги дақиқалари драматик руҳда кечганини эътироф этиш лозим. Учрашувга ҳакам томонидан қўшиб берилган 5 дақиқа тугашига 15 сония қолганда ҳам Босния терма жамоаси ўзи учун жуда муҳим бўлган уч очкони қўлга киритиб турганди, бироқ айнан шу пайтда Цавелас ҳақиқий юнонча жасорат кўрсатиб жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолувчи голга муаллифлик қилди.

Роналду сардорлигидаги Португалия терма жамоаси эса Латвия терма жамоасидан йирик ҳисобда устун келиб, очколари сонини 9тага етказиб олди. Учрашувда Роналду дубл қайд этиш билан бирга пенальтилардан бирини ноаниқ амалга оширди. Португаллар очко йўқотиш нималигини билмаётган Швейцариянинг таъқиб этишда давом этишмоқда.

Яна очко йўқотиш нималигини билмай келаётган Бельгия терма жамоаси бу сафар бу анъанасини давом эттирди. Фақат жамоа бу гал дарвозасидан саралаш босқичидаги илк голни олиб чиқишга мажбур бўлди. Бироқ бу голга Мартинес шогирдлари 8та гол билан жавоб беришди. Бельгия 12 очко билан ўз гуруҳида яққол пешқадам бўлиб турибди.

ЖЧ-2018. Саралаш

Европа

Португалия – Латвия 4:1 (1:0)

Голлар:1:0 – 28, пенальти Роналду, 1:1 – 67 Зюзин, 2:1 – 69 Вильям Карвалью, 3:1 – 85 Роналду, 4:1 – 90 Алвеш.
Португалия: Руй Патрисиу, Фонте, Геррейру, Жоау Канселу, Алвеш, Жоау Мариу (Желсон Мартинш, 72), Вильям Карвалью, Андре Гомеш (Саншеш, 88), Нани (Куарежма, 65), Роналду, Андре Силва.

Греция – Босния и Герцеговина 1:1 (0:1)

Голлар: 0:1 – 32, автогол Карнезис, 1:1 – 90+5 Цавелас.
Четлатишлар: Джеко (79, Босния), Пападопулос (79, Греция).

Бельгия – Эстония 8:1 (3:1)

Голлар: 1:0 – 8 Менье, 2:0 – 16 Мертенс, 3:0 – 25 Азар, 3:1 – 29 Аньер, 4:1 – 62 Феррейра Карраско, 5:1 – 64, автогол Клаван, 6:1 – 67 Мертенс, 7:1 – 83 Лукаку, 8:1 – 88 Лукаку.

Бельгия: Куртуа, Менье, Вертонген, Симан, Дендонкер, де Брюйне, Феррейра Карраско, Азар (Миральяс, 73), Витцель (Симонс, 88), Мертенс (Тилеманс, 79), Лукаку.

 

Манба: tribuna.uz