16-19 ноябрь кунлари Ўзбекистон Республикасининг ишбилармон доираси Қозоғистонга ташриф буюради. Бу ҳақида Ўзбекистон савдо-саноат палатасининг (ССП) матбуот хизматида хабар берилди

Ташрифдан мақсад - Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш. Ташриф ташкилотчиси - Ўзбекистон ССП. 

Манбага кўра, Ўзбекистон делегацияси Қозоғистоннинг Қизилўрда вилоятида бўлади. У ерда икки мамлакат ишбилармонлари ўртасида ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга ошириш борасидаги учрашувлар бўлиб ўтади.