Украина президенти Пётр Порошенко АҚШ президенти этиб сайланган Дональд Трамп билан телефон орқали суҳбатлашди. Томонлар суҳбат давомида алоқаларни давом эттиришга келишиб олдилар. Бу ҳақда Украина президенти сайтида маълум қилинди.

"Порошенко Дональд Трампни президентлик сайловларидаги ғалабаси билан табриклади ва АҚШнинг янги маъмурияти билан стратегик ҳамкорликни мустаҳкамлаш йўлида фаол ҳамкорлик қилишга тайёрлигини билдирди", дейилмоқда хабарда. 

Таъкидланишича, Порошенко "Россия тажовузига" қарши Украинанинг Вашингтон томонидан қатъий қўллаб-қувватланиши давом этиши муҳимлигини таъкидлаб ўтган. Украина президенти, шунингдек, Трампни исталган қулай вақтда Украинага ташриф буюришга таклиф қилди.