Тожикистон парламенти 2017-2019 йиллар учун ташқи қарзлар дастурини қабул қилди. Мамлакат 916 миллион доллар олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақида Тожикистоннинг nm.tj портали хабар берди. 

"Тожикистон парламенти 2017-2019 йиллар учун ташқи қарзлар дастурини қабул қилди. Олдиндаги уч йил ичида мамлакат 916 миллион доллар миқдоридаги ташқи қарз олишни режалаштирмоқда", - дейилади хабарда. 

Ўз навбатида, Тожикистон молия вазири Абдусал Қурбониённинг таъкидлашича, бу заём ва кредитлар қишлоқ хўжалик, таълим, соғлиқни сақлаш, энергетика, коммуникация, уй-жой хўжалиги, давлат бошқаруви соҳалари, шунингдек давлатнинг хусусий сектор билан ҳамкорлигига йўналтирилади.