МЛС вакили «Лос-Анжелес Гэлакси» клуби яримҳимоячиси Стивен Жеррард клубдан кетиши ҳақида эълон қилди. Футболчининг шартномаси 2016 йил декабрда ниҳоясига етади ва бошқа муддатга узайтирилмайди, деб хабар беради клуб расмий сайти. 

«Ливерпуль»ни тарк этганимда Лос-Анжелесга келиб «Гэлакси»га MLS Кубогида зафар қучиш учун ёрдам бермоқчи эдим. Мен бу вазифани бажара олмаганимиздан хафаман, аммо мен клубда ўтказган вақтим билан фахрланаман. Биз икки марта плей-офф босқичига чиқдик. Майдонда бир қанча унутилмас воқеаларни бошимиздан ўтказдик. 

Ўз ишим давомида Ливерпулда катта тажриба тўплаган бўлсамда, Лос-Анжелес келиб «Гэлакси»да янада кўпроқ тажриба тўпладим. Бундай имкониятни яратиб берган клуб раҳбарларига, мураббийларга, клубдаги дўстларимга, мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Улар мени бу ерга келган кунимдан бошлаб қўллаб-қувватлаб туришди. Бу лига ривожланаётганидан хурсандман. Эндиликда мен оилам даврасига қайтиш ва фаолиятимнинг янги босқичи бошланишини сабрсизлик билан кутмоқдаман», — деган Жеррард.

Жеррард «Гэлакси» билан 2015 йилнинг 7 январида шартнома тузган, бироқ 2015 ёзига қадар «Ливерпуль»да ижара асосида тўп сурганди. Шундан сўнг у MLS клуби сафига бориб қўшилганди.