Пойтахтимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи 14-Тошкент шаҳар округ сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Округ сайлов комиссияси аъзолари, халқаро кузатувчилар, сиёсий партияларнинг вакиллари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирокида ўтган тадбирда округ сайлов комиссиясининг ваколатларига кирувчи бир қанча масалалар муҳокама этилди.

Дастлаб, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодлар кўрсатган сиёсий партиялар кузатувчиларини рўйхатга олиш ҳамда уларга мандат бериш масаласи ҳақида сўз борди. Муддатидан олдин овоз бериш масалалари кўриб чиқилди.

Сайлов участкаларини жиҳозлаш, комиссия фаолиятини олиб бориш учун зарур шароитлар яратиш энг муҳим масала. Шу боис 14-Тошкент шаҳар округ сайлов комиссиясида жойларда олиб борилаётган ишлар юзасидан туман ҳокимларининг ҳисоботини эшитиш анъанага айланган. Йиғилишда бу анъана давом эттирилиб, Яшонобод ва Яккасарой туманлари ҳокимларининг ҳисоботи тингланди. Бу ҳақда туманларга бириктирилган комиссия аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови жараёнида участка сайлов комиссиялари жойлашган биноларда электр таъминоти узлуксизлигини таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилаётир. Бу борада жойларда қандай чора-тадбирлар кўрилаётир. Бу ҳақда Тошкент шаҳар электр тармоқлари корхонаси директори Махамат Икромов ҳисобот берди.

14-Тошкент шаҳар округ сайлов комиссиясининг навбатдаги 8-йиғилишида сайловга доир бошқа бир қатор масалалар ҳам кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи

14-Тошкент шаҳар округ сайлов комиссиясининг Матбуот маркази