Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўғаннинг Ўзбекистонга ташрифи якунланди.

Туркия раҳбари Самарқандда Ўзбекистон президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев билан яккама-якка мулоқот ва икки давлат делегациялари иштирокидаги музокаралардан кейин шаҳардаги ва вилоятдаги диққатга сазовор тарихий обидаларни зиёрат қилди.

Шундан сўнг, Ражаб Тойиб Эрдўған Самарқанддан Анқарага жўнаб кетди.

Унга Покистон ва Ўзбекистон бўйлаб сафари давомида бош вазир ўринбосарлари Вейси Кайнак ва Турғул Туркеш, ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли, иқтисодиёт вазири Ниҳат Зейбекчи ҳамда энергетика ва табиий ресурслар вазири Берат Албайрак ҳамроҳлик қилди.