Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров АҚШнинг амалдаги президенти Барак Обама сиёсатида теран ақл устунлик қилиб, 20 январдан кейин эса Россия ва АҚШ муносабатларида муҳим ролни янги президент этиб сайланган Дональд Трамп ўйнашига умид билдирди. Лавров бу ҳақда "Россия 24" телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

"У (Барак Обама) Трампга сайловолди шиддати билан ҳаётдаги амалий ишни фарқлашни маслаҳат берган. Менда Обама вазиятнинг эмоционал томонида тургани ва аниқ муаммоларни ҳал қилишни борган сари камроқ ўйлаётгани туйғуси бор. Умид қиламанки, теран ақл охир-оқибат устунлик қилади", деб айтди Лавров. 

Лавров Трамп Россия-АҚШ муносабатларида муҳим роль ўйнашига ишора қилди.

"20 январдан кейин биз ва АҚШ ўртасида шаклланадиган муносабатларга келсак, унда Дональд Трамп албатта муҳим роль ўйнайди", деб айтди Лавров.