McLaren Automotive компанияси ҳозирча қораламаларда бўлган гиперкарлари ададини сота бошлади. Бу ҳақда Autoexpress хабар бермоқда.

Ишлаб чиқаришга мўлжалланган барча 106та гиперкар бугунга келиб сотиб бўлинган.
Айни вақтда автомобилнинг номи маълум эмас, шунингдек, унинг хусусиятларига ҳам ойдинлик киритилмаган. 

Тахминларга кўра, бу автомобиль Bespoke Project 23 бўлиши мумкин. Чунки ушбу модель гибрид кучланишли қурилмалар билан жиҳозланган бўлиб, пойгалар учун ҳам, саёҳат учун ҳам қулай ҳисобланади.

Сотиб олинган автомобилларнинг қиймати ошкор этилмаган.