BMW компанияси Гуанчжоудаги моторшоуда "седан" кузовига эга 1-Series’нинг янги моделини тақдим қилди. Компания ғоясига кўра, автомобиль брендга ёш харидорларни жалб қилиши керак. Бу машина фақатгина Хитойда сотилади. 

Хитойда Brilliance-BMW қўшма корхонасида йиғиладиган машина олди приводли UKL шассисида қурилган. Бу шасси MINI моделларида, X1 кроссовери ва 2-Series Active Tourer компактвэнида ишлатилган. Машинани яратиш билан BMW’нинг ҳам Германиядаги бош-қароргоҳи вакиллари, ҳам хитойлик муҳандислар шуғулланишган.

Седан учун учта модификация тайёрланди: 118i, 120i Luxury ва 125i Sport. Базавий вариант 1,5 литрли ва 136 от кучига эга турбомотор билан таклиф қилинади. 120i эса 192 от кучига эга ва 2 литрли двигатель, 125i Sport модели эса 231 от кучига эга двигатель билан жиҳозланади.

Хитой бозорида янги машина Audi A3 седани ва "Ситроен" DS5 LS билан рақобатлашади. 

Машинанинг нархи 180 минг юандан (26 минг доллар) бошланади.