Интернетда 1990-йилларда яратилган, дрэг-пойга (402 метрга спринтер пойгаси) учун тюнинг қилинган Honda Civic тезлик рекорди ўрнатган ролик пайдо бўлди. Хэтчбек туридаги машина 402 метрни 7,61 сонияда босиб ўтган ва масофа охирида соатига 321 км тезликка эришган. Автомобилни тюнинг қилганлар бу натижа олди приводли, стандарт шассига эга машиналар ўртасида дунёдаги энг яхши кўрсаткич бўлганини айтишди.

Махсус "Сивик"ни АҚШнинг SpeedFactory Racing тюнинг ательеси тайёрлади. Умумий босиб ўтган йўли 560 минг км ни ташкил қиладиган машина Precision фирмасининг 2 литрли, 4 цилиндрли, катта турбинага эга двигателини олди. Двигателнинг қуввати 1850 от кучига етади. 

Бир ой аввал АҚШнинг AMS Performance тюнинг ательеси стандарт шассига эга Nissan GT-R машинасида дрэг-пойгада янги жаҳон рекордини ўрнатганди. Тюнерчиларнинг "Годзилла" деб номланган бу машинаси 402 метрни 7,14 сонияда босиб ўтган ҳамда бир ҳафта аввалроқ Баҳрайнинг Ekanoo Racing фирмаси ўрнатган рекордни 0,02 сонияга яхшилаган.