Ўта янги юлдузнинг портлаши – энг улкан ва гўзал астрономик ҳодисалардан бири. Hubble каби энг кучли телескоплар коинотнинг турли ерларида амалга ошиб бўлган ҳолатни рўйхатга олиб боради, бироқ шу пайтга қадар инсоният ҳалокатли ҳамда энг биринчи нуқтадан бошланувчи “ўлим” ҳодисасини кузатмаганди.

Фазо агентликлари ва турли илмий телеканаллар бир неча маротаба ўта янги юлдузнинг портлашига ўхшаш 3D-роликларини яратишди. Аммо франциялик режиссёр ва рассом Томас Ванс бу жараённи компьютердаги моделлаштиш ва рақамли технологияларни ишлатмаган ҳолда намойиш этди. Барча фазовий ҳаракат суюқлик билан тўлдирилган аквариумда рўй бериб, у ерга ёниб турувчи флуоресцентли бўёқлар аста-секин қўшиб борилди.