AskDoctor. Саломатлигига бефарқ бўлмаганлар учун янги мобил илова

Технология 25 Ноябрь 2016 13732

“AskDoctor лойиҳаси ҳақида Facebook орқали хабар топдим. Лойиҳанинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасини кузатиб, саломатлигимиз тўғрисида кўп маълумотлар олдим. Кейин смартфонимга AskDoctor мобил иловасини юклаб олдим”, — дейди Анвар Муратов. “Белим оғриганда иловадаги шифокорлардан бирига мурожаат қилганимда, шикоятим билан батафсил танишган мутахассис фойдали тавсиялар берди”.

Фойдаланувчининг айтишича, саломатлигига эътиборли ҳар қандай инсонни бефарқ қолдирмайдиган AskDoctor мобил иловаси соғлиқ билан бирор муаммо пайдо бўлганда қайси шифокор ва қайси шифохонага боришни аниқлаш учун зўр имконият. Ундан ташқари, касалликларни олдини олиш ва соғлом ҳаёт кечириш учун ҳам малакали мутахассислардан беғараз маслаҳатлар олиш мумкин.

 

Яхши шифокор керак бўлса

 

Бирор еримиз безовта қилса, яхши шифокор қидириб қоламиз. Албатта, бугун одамларга фойдаси теккан, кўпчилик “қўли енгил” деб таърифлайдиган шифокорни анъанавий “суриштириш йўли” билан излаб топиш осон эмас. Янги лойиҳа шарофати билан энди  Ўзбекистоннинг энг нуфузли клиникалари, улар ҳақидаги сўнгги янгиликлар ва тажрибали шифокорлар ҳақидаги очиқ маълумотлар базаси мавжуд! Шунингдек, жамоатчилик фикри, фойдаланувчиларнинг баҳолари асосида шаклланадиган рейтинг сизга яхши доктор топишда ишончли йўлбошчи бўлади.

Ўнлаб клиникалар, барча мутахассисликлар бўйича 100 дан зиёд мутахассис... Уларни кўриб чиқиш учун AskDoctor.uz веб сахифасига кириш ёки шу номдаги махсус мобил иловани AppStore/Playmarket интернет дўконидан БЕПУЛ юклаб олиш кифоя.

 

Шифокор қабулига навбат кутиш — энди ўтмиш

Малакали шифокорлар, уларнинг иш тажрибаси ва ютуқлари ҳақидаги тўлиқ маълумот олишдан ташқари сиз у шифокорларга тўғридан тўғри мурожаат қилишингиз мумкин. “Шифокор кабулига келганда узок навбатлар, кон тахлили ва бошка мутахассисларга юбориши, одамни купинча кийнаб куяди. Аслида шифокор ва мижоз уртасидаги бу мулокотни осонлаштириш йули бор”, — дея тушунтиради AskDoctor лойиҳаси раҳбари Жалолиддин Асамутдинов. “Хизматимиз ёрдамида бемор нима безовта қилаётгани, иситмаси, қон босими ҳақидаги маълумотни ёки шифокорни қизиқтирган бошқа ахборотни берса, врачда хасталик ҳақида дастлабки тасаввур уйғониб, баъзи диагностика натижалари (УТД, томография, ЭКГ) билан маълум вақтда клиникага келиши бўйича кўрсатма олади.”

Шу орқали шифокорлар ҳаттоки ўз мижозлари оқимини бошқариш имкониятига ҳам эга бўлади. Оворагарчиликларга ҳам йўл қўйилмайди.

 

Конфиденциаллик ва тиббий маданият

Бугун дунёда, шу жумладан Ўзбекистонда технологиялар жуда ривожланган. Борган сари интернет фойдалнувчилари сони ортмоқда. Бу эса бизнинг соҳамизда ҳам янги имкониятларга йўл очиши мумкин. AskDoctor бунга яққол мисол”, — дейди шифокор Қобилжон Эргашев. “Шифокор ва бемор ўртасида ушбу онлайн платформа бўлиши мутахассисларга охирги пайтларда қайси йўналишлар бўйича аҳолида саволлар кўплигини ўрганишга ёрдам бериши билан ҳам фойдали.

Маласанинг бошқа томони шуки, уролог сифатида шуни айтишим мумкин, бизда менталитет туфайли ҳамма ҳам жинсий саломатликка оид саволини очиқчасига сўрай олмайди. Мобил иловада шахсий хабарлар конфиденциал бўлгани учун ана шу тўсиққа барҳам берилади. Мисол учун, шу пайтгача менга жинсий йўл билан юқувчи касалликлар, уларни олдини олиш ва даволаш, бепуштлик ва бизнинг регионга хос буйрак тош касалликлари бўйича мурожаатлар келди. Уларга профессионал жавоблар бериб келмоқдамиз.”

Инсон ўз саломатлигига даҳлдор тўғри ва ишончли маълумот олишга ҳақли. Бу лойиҳа нафақат беморлар учун қўл келади. Балки у ҳар кимга ўз тиббий саводхонлигини ошириш имкониятини яратади.   

 

Сифатли тиббий хизматлар сари

Смартфонингиз мобил иловалари рўйхатидан AskDoctor ўрин олгач, шифокорларнинг сизга онлайн равишда кўрсатган хизматларига қараб, уларга баҳо беришингиз мумкин. Фойдаси тегса, кўпроқ юлдуз, қониқмасангиз камроқ. “Тез орада шифокорлар ўртасида ракобат ўсгани сари тиббиёт соҳаси янада ривожланишига туртки бўлади”, — дейди Жалолиддин Асамутдинов.

Шунингдек, лойиҳа жамоаси фойдаланувчилар учун яна бир қулайлик яратиш устида ишлаяпти. Тез кунда шифокор ва бемор ўртасида мобил илова орқали видеоалоқа ишга тушиши ҳам ваъда қилинмоқда.

  1. AskDoctor.uz сайти:   www.askdoctor.uz
  2. Apple Store: http://bit.ly/askdoctor-for-ios
  3. Google/Play Market: http://bit.ly/askdoctor-for-android
  4. Facebook: http://bit.ly/askdoctor-in-facebook
  5. Telegram: https://telegram.me/askdoctor
  6. Instagram: @askdoctoruz

Реклама ҳуқуқи асосида

Кун янгиликлари
МХХ 2 тоннадан ортиқ гиёҳвандлик воситаларини ёқиб юборди
Қозоғистонда ЙТҲ туфайли ҳалок бўлган ўзбекистонликлар рўйхати эълон қилинди 
Салоҳиддин Шарипов: “Ҳалол луқма – инсон саодатининг калитидир”
22:51 / 22.06.2017 26661 Жамият
Хайрулла Ҳамидов: “Огоҳлантиришсиз чалинган қўнғироқ”
16:13 / 21.06.2017 65595 Спорт
Коллеж битирувчиси иш изловчи эмас, иш берувчи бўлади
23:33 151 Жамият
Aston Martin гиперкарида от кучлари сони килограмм кўрсаткичларидан ҳам кўпроқ бўлади
 Зинедин Зидан — 45 ёшда (фото)
22:54 1642 Спорт
Ислом маданияти маркази бинолари қурилишига Алишер Усмонов ҳомийлик қилади
Бепарво она «Ўрикзор» бозорида болаларини автомашинаси ичида қаровсиз қолдирди
22:31 9626 Жамият
Ислом Каримов туғилган хонадонда ифторлик дастурхони ёзилди (видео)
22:14 12794 Жамият
Кўпроқ янгиликлар