Вейцман институтининг (Исроил) Эран Элинав бошчилигидаги олимлари ичакдаги бактериялар (микробиотлар) озишдан кейин ортиқча вазннинг қайтишига сабаб бўлиши мумкин эканлигини аниқлашди. Тадқиқотчилар ўз хулосаларини Nature журналида чоп этилган мақолада баён қилишди. 

Мутахассислар тажрибада сичқонлардан фойдаланишди, улар сичқонларни дастлаб таркибида ёғ кўп бўлган озуқа билан боқишди, бунинг натижасида уларнинг вазни ошди. Шундан сўнг сичқонларни вазн ташлашга йўналтирилган оддий парҳезга ўтказишди - цикл такрорланди. Тадқиқот давомида олимлар микробиомадаги геномлар - кемирувчилар ичакларидаги микроорганизмлар геномларини кузатишди.

Маълум бўлишича, ёғ миқдори юқори бўлган парҳез натижасида йиғилган ортиқча вазн ташланганидан кейин сичқонлар тезкорлик билан қайта вазн йиғишга мойил бўлишар экан. Ҳар бир цикл ўтган сайин семизлик даражаси мураккаблашиб борган. 

Олимлар қайта вазн тўплашнинг ичак микробиотаси билан алоқасини аниқлашга муваффақ бўлишди. Вазн ташлаган кемирувчиларнинг фекал массасини меъёрий озиқланган бошқа сичқонлар ичакларига кўчириб ўтказилганда, уларда ҳам семизликка мойиллик пайдо бўлган. 

Олимларнинг фикрича, тадқиқот натижалари одамларнинг вазнни қайта тиклаш механизмини аниқлашга ёрдам беради. Бироқ қайталанувчи семизликни даволовчи самарали препаратларни яратиш учун тадқиқотларни давом эттириш зарур.