24 ноябрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигида Тожикистон элчиси Содиқ Имомий билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон-Тожикистон муносабатларининг долзарб масалалари, жумладан, бўлажак икки томонлама учрашувларнинг жадвали ва кун тартиби муҳокама қилинди.