Kemal Ficici исмли фойдаланувчининг YouTube-каналида ўзи боғланувчи кроссовкаларни яратиш усули намойиш қилинди. Бунинг учун спорт пойафзали, микроконтроллёр ва босим датчиги керак бўлади.

Бундай оёқ кийим илк бор машҳур "Келажакка қайтиш-2" фильмида намойиш қилинган. Бир неча ўн йиллар ўтиб Nike компанияси бундай оёқ кийимини ишлаб чиқаришни бошлаб, уни ҳақиқатга айлантирди.