Украина собиқ президенти Виктор Янукович Украинанинг ҳудудий яхлитлиги сақланиб қолинишини исташини маълум қилди. У бу ҳақда Ростов-Дондаги матбуот-анжуманида айтди. Бу интервьюни "112 Украина" телеканали намойиш қилган.

"Мен Донбасс Украина таркибида бўлиши, ҳудудий яхлитлик сақланиб қолиниши тарафдориман", деб айтган Янукович. 

Унинг айтишича, у аввалбошдан Донбасснинг Украинадан ажралишига қарши чиққан,. Унинг айтишича, бу "радикаллар қон тўкишни бошлаган тартибсизликларга салбий муносабат билдирган одамларнинг ҳис-ҳаяжонда қабул қилган қарори" бўлган.  

Янукович ихтилофни ҳал қилиш учун "ўқ отишларни тўхтатиш ва қўшинларни олиб кетиш кераклигини" айтди.

"Агар шундай янгиликни бугун Порошенко эълон қилганда, бу энг яхши янгилик бўларди, у қуршовда бўлган одамларни бахтиёр қилган бўларди", деб қўшимча қилди Янукович.