Дам олиш кунлари Европада миллий чемпионат учрашувлари бўлиб ўтади. Ўтган ҳафтадаги «қайноқ» уик-эндни ҳар ҳафта сўнггида топиш қийин, бироқ бу дам олиш кунида бўлиб ўтадиган бир қатор учрашувлар борки, сизни зерикишингизга йўл қўймайди. Tribuna.Uz кучли бешлик чемпионатларида бу ҳафта бўлиб ўтадиган энг муҳим учрашувларни санаб ўтади.

ИСПАНИЯ
«Реал Сосьедад» – «Барселона». 00:45. «Аноэта» стадиони.

«Барселона» учун қўрқинчли туш

Жума куни Лионель Месси Mundo Deportivo нашрига берган интервьюсида иккиланмасдан «Реал Сосьедад»га қарши учрашувда бизга фақат ғалаба керак», дея таъкидлади. Буни эшитган Мадриднинг қайсидир бурчагидагилар кулиб қўйиб айтган бўлса керак: Месси «Барселона»нинг Сан-Себастьяндаги учрашувлари тарихини билармикан?

Қанчалик ғалати эшитилмасин, «Барселона» охирги марта «Аноэта» 2007 йилнинг майида ғалаба қозонган. Ҳали Месси 5та «Олтин тўп»дан бирортасини ҳам ютмаган пайтида бўлган бу воқеа. 9 йил, 9 йил, Карл... Месси ўша учрашувда ўйнаган, бироқ у пайтлари аргентиналик футболчи бўлажак юлдуз сифатида қараларди. «Кўк-анорранглилар» сафида ўша учрашувда Роналдинью, ван Бронкхорст, Это’О ва ҳаттоки Олегер Эдмилсон билан бирга ўйнаганди. «Реал Сосьедад»да эса – дарвозабон Браво ва қарилик билмас, эртага бўладиган учрашувда майдонга тушадиган Хаби Прието бор эди.

Луис Энрике тўққиз йил олдин ҳаттоки «Барселона Б»даги мураббийлик фаолиятини ҳам бошламаганди. Ҳозир эса дунёнинг энг яхши мураббийларидан бири бўлишга даъвогарлик қилиб келмоқда. Тўғри, Энрике «Аноэта»дек чақилмас ёнғоққа тишини ўтказа олгани йўқ: у уч марта Сан-Себастьянга ташриф буюрган. «Сельта» мураббийи бўлиб ҳам, «Барселона» мураббийлигда ҳам у мағлубиятга учраган. «Барселона»нинг «Аноэта»даги қўрқинчли туши давом этадими? Ҳозирча букмекерлар «Реал Сосьедад»ғалабасини тахминан 6.00 коэффициентда баҳолашмоқда.

АНГЛИЯ
«Челси» – «Тоттенҳэм». 26 ноябрь, 22.30 (UzReport. Матч! Футбол 1) «Стэмфорд Бридж» стадиони.

Гол ўтказмаслар номағлубларга қарши

Мантиқ: «Тоттенҳэм» бир неча йиллардан бери Чемпионлар Лигасига чиқиш учун курашди ва ўтган мавсумда бу ишни уддалади, бир қарашда анча осон гуруҳдан жой олди, аммо муддатидан олдин кейинги босқичга чиқиш имкониятини бой берди. Чунки еврокубоклар жамоа учун оғирлик қилди. Айнан шундай таассурот «Тоттенҳэм»нинг сешанба куни «Монако»га қарши ўйинида уйғониши табиий эди: асосий таркиб футболчилари Уокер ва Вертонген майдонга тушмади, Эриксен, Янссен ва Сиссоко эса фақатгина иккинчи бўлимдагина майдонга тушди. Энди «шпорлар» амалда Чемпионлар Лигаси плей-оффидан умидини узиб бўлишди ва бор эътиборини чемпионат ўйинларига қаратиши мумкин.

Катта эҳтимол билан жамоа гуруҳ босқичининг сўнгги турида ЦСКАга қарши кўпроқ иккинчи таркиб билан майдонга чиқади, аммо шанба куни бўлиб ўтадиган «Челси»га қарши учрашувда «шпорлар» аниқки, максимал кайфиятда майдонга тушишади. «Тоттенҳэм» ҳозирча чемпионатда бирорта ҳам учрашувда мағлубиятга учрагани йўқ. Кўклар эса мана олти учрашувдирки чемпионат ўйинларида очко йўқотиш тугул, бирорта ҳам тўп ўтказиб юборгани йўқ. Бундай натижа ўтган ҳафтада жамоага турнир жадвали пешқадами бўлиб олишига ёрдам берди. Аммо Англияда вазият шу қадар чигалки, «Челси» кўз очиб юмгунча етакчиликни бой бериб қўйиши мумкин. Букмекерлик идоралари Конте шогирдларининг очко йўқотишига 2.10 коэффициент беришмоқда.

ГЕРМАНИЯ
«Бавария» – «Байер». 26 ноябрь, 22:30 (Матч! Футбол 3). «Альянц Арена» стадиони.

Россиядан икки хил кайфиятда қайтганлар тўқнашуви
Ўйиндан олдин «Ростов» твиттери қимматли меҳмонларига совқотиб қолмаслиги учун учрашувни қулоқчинли телпакларда майдонга тушишни таклиф қилганди. Бироқ мюнхенликлар учрашувга бундай янгилик билан чиқишмади, аммо ўйин натижасидан кейин ҳеч бўлмаса қайтишда аэропортда бу телпаклардан сувенир сифатида бўлсада, олиб кетишган бўлса ажаб эмас.

«Байер» эса «Бавария»дан фарқли равишда Россиядан яхши кайфиятда қайтишди: ЦСКА билан қўлга киритилган дуранг натижа немис клубига Чемпионлар лигасининг баҳорги мавсумида иштирок этишини кафолатлади. Шундай экан, жамоа энди ЕЧЛни вақтинча унутишлари мумкин. Яхшиси леверкузенликлар бор эътиборини ички чемпионатга қаратгани маъқул, сабаби Рожер Шмидт шогирдлари турнир жадвалининг ўртасида боришмоқда ва чемпионлар лигасига йўлланма берадиган тўртинчи ўриндан беш очкога ортда қолишмоқда.

Аммо леверкузенликларга бу учрашувда осон бўлмаслиги табиий. Сабаби «Байер» XXI асрда фақат икки мартагина Мюнхендан очко ишлаб қайтишган — 13 мағлубият, 1 дуранг ва 1 ғалаба. Лекин ҳозир Шмидт шогирдларига ғалаба жуда ҳам зарур ва бундай пайтларда статистикани бир четга сурган ҳолда фақат ғалабани ўйлаб майдонга тушиш талаб этилади. Бу пайтга келиб Карло Анчелотти жамоаси ҳам ўзи учун қулай бўлган ўринларда эмас. «Бавария» ўтган турда «Боруссия»га имкониятни бой бериб қўйди ва биринчи ўринни дебютантга топширди. Албатта бу уларнинг жаҳлини чиқаргани табиий. Устига устак, Ростовдаги учрашувдаги натижа бунга қўшимча бўлиши ва учрашувда йирик ҳисоб қайд этилишига сабаб бўлиши мумкин. Аммо букмекерлар бундай бўлишига жуда катта ишонч билан қарашмаяпти – 8.10 коэффициент.

ФРАНЦИЯ
«Лион» – «ПСЖ». 27 ноябрь, 00:45 (Матч! Футбол 1). «Стад де Люмьер» стадиони.
Парижга таҳдид солаётган «Лион» мусиқаси

Гегемон ҳозирча ўз ўйини тўлиқ топа олгани йўқ: «ПСЖ» чемпионатнинг биринчи қисмида яхшигина оқсади, очколар бой берилди, натижада жамоа Франция чемпионатида ҳозирга келиб бор-йўғи учинчи ўринда бормоқда. Пешқадам «Ницца»дан уч очко ортда қолмоқда, Эмери шогирдлари. Шунга қарамай, парижликлар куйлашни қойиллатишмоқда: жума куни эрталаб клуб расмий твиттери Кавани, Верратти ва бошқа «ПСЖ» юлдузларининг фонограмма орқали қўшиқ куйлагани видеосини жойлаштирди. Бу орқали улар бир ойдан кейин католиклар байрами рождество келишини эслатиб қўйишди.

Албатта, Лионда умуман бошқа одамлар куйлашади. Айнан шу шаҳар номидаги жамоа мухлислари ўз севимлиларини қўллаб-қувватлаш учун куйлашни яхши кўришади ва Франциядаги бошқа кўплаб жамоа мухлислари сингари «Пари Сен-Жермен»ни кўргани кўзлари йўқ. Чемпионнинг «Лион»га келиши муносабати билан уларнинг твитига муносиб жавоб берилган: «Парижликлар, эҳтиёт бўлинг – куйлашни бизга чиқарган». Бу ёзишманинг мазмунини тушуниш мумкин: «ПСЖ» мухлислари одатда ўзларини жуда босиқ ҳолда тутишади. Шундай экан мезбон жамоа мухлислари ҳайқиириғи бунга унчалик ўрганмаган парижликларнинг зарарига ишлаши мумкин. Мана бу ҳақиқий бошоғриғи бўлади!

Бонус.
«Краснодар» - «Зенит». 21:00. (Матч ТВ). «Краснодар» стадиони

Шунингдек бу ҳафтада Европа лигасининг қаҳрамонлари Россия чемпионати доирасида ҳам куч синашади. «Урал»ни саккиз дақиқа ичида йирик ҳисобда мағлуб этган Одил Аҳмедов жамоадошлари, жорий йил тақвимининг сўнгги энг муҳим ўйинида ғалаба қозониш учун майдонга чиқади.