2016 йилги Ўзбекистон кубогининг финалида иштирок этадиган иккинчи жамоа номи маълум бўлди. Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида кечган учрашувда мезбонлар амалдаги чемпион «Локомотив»га қарши майдонга тушди. Бу хақда Tribuna.Uz ёзмоқда.

Учрашувннг  75-дақиқасида Темур Кападзе томонидан киритилган гол иккинчи учрашувда ҳам «темирйўлчиларга ғалаба келтирди. Сўнгги дақиқаларда Баҳодир Насимов ҳеч бўлмаса ушбу учрашувни дуранг билан якунлашга ҳисса қўшиши мумкин эди. Бироқ Насимов пенальтини аниқ амалга ошира олмади.

Иккала жамоанинг ярим финалдаги биринчи учрашувида ҳам «Локомотив» 1:0 ҳисобида ғалаба қозонганди.
Эслатиб ўтамиз, энди «Локомотив» финалда Қаршининг «Насаф» клубига қарши майдонга тушади. Финал 30 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади. 

Ўзбекистон кубоги.1/2 финал
Жавоб ўйини.
«Бунёдкор» – «Локомотив» 0:1 (0:0)
Гол: 
Темур Кападзе (75). 

«Бунёдкор»: Акбар Тўраев, Акмал Шораҳмедов, Акрамжон Комилов, Жавлон Иброҳимов (Сардорбек Азимов, 81), Минори Сато, Элдор Шомуродов (Шаҳзодбек Нурматов, 81), Баҳодир Насимов, Достонбек Ҳамдамов (Дилшодбек Аҳмадалиев, 75), Рустамжон Ашурматов, Отабек Шукуров, Юрица Бульят.

«Локомотив»: Игнатий Нестеров,  Бобурбек Йўлдошев (Шерзод Файзиев, 78), Кахи Махарадзе, Марат Бикмаев (Артур Геворкян, 68), Темурхўжа Абдухолиқов, Сардор Мирзаев, Салим Мустафоев, Тимур Кападзе, Ислом Тўхтахўжаев, Икром Алибоев, Олег Зотеев.
Огоҳлантиришлар: Рустам Ашурматов (16), Марат Бикмаев (22), Отабек Шукуров (63), Баҳодир Насимов (78).

Дастлабки учрашув: 0:1