Тожикистон президенти Эмомали Раҳмоннинг учинчи қизи Руҳшона Раҳмонова Ташқи ишлар вазирлиги бошқармаси раҳбари ўринбосари этиб тайинланди, деб хабар қилмоқда Asia-Plus.
 
Таъкидланишича, Раҳмонова ташқи сиёсат маҳкамасида 10 йилдан бери ишлаб келади. Аввалроқ у Тожикистоннинг Буюк Британиядаги элчихонасида хизмат қилган. 
 
Бундан олдин, Тожикистон ТИВда президентнинг катта қизи Озода Раҳмон вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган. 
 
Давлат раҳбарининг катта ўғли Рустам Эмомали эса давлат молиявий назорат ва коррупция билан кураш Агентлиги раҳбаридир. 

Маълумот учун, Тожикистонни 1992 йилдан бери бошқариб келаётган Эмомали Раҳмоннинг 9 фарзанди – етти қизи ва икки ўғли бор.