АҚШнинг 45-президенти Дональд Трамп жума куни миллий хавфсизлик бўйича янги маслаҳатчи ўринбосари ҳамда Оқ уйнинг янги ҳуқуқий маслаҳатчиси тайинланиши ҳақида эълон қилди. Бу ҳақида РИА "Новости" хабар берди. 

Манбага кўра, миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчи ўринбосари лавозимини собиқ амалдор, ҳозирда эса Fox News телеканали таҳлилчиси Кэтлин МакФарленд эгаллайди. 

Трамп "Макфарленд йиғилаётган фантастик жамоага улкан тажриба қўшиши"ни таъкидлаб ўтди. У халқ хавфсизлигини таъминлашдан муҳим ҳеч бир нарса йўқлигига урғу берди. 

Оқ уйнинг бош ҳуқуқий маслаҳатчиси лавозимига эса Трампнинг сайлов олди кампаниясида хизмат қилган машҳур ҳуқуқшунос Дон Макгэн тайинланди. 

Дональд Трампнинг фикрича, Макгэн ижобий хулқи ва конституцион ҳуқуқни чуқур тушуниш қобилиятига эга. Республикачи маъмуриятда унинг роли жуда муҳим бўлишини таъкидлади.  

Трамп бошчилигидаги янги маъмурият 2017 йилнинг 20 январидаги инагурациясидан сўнг ўз фаолиятини бошлайди.