Жанубий Кореянинг Samsung Electronics компанияси иккита алоҳида компанияга бўлиниш имконини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда манба маълум қилди, деб хабар берди Reuters. Бундай таклиф америкалик хеж-фонд Elliott Management томонидан октябрь ойидаёқ берилганди.

Фото: Reuters

Ажралиш Samsung асосчиси меросхўрларига смартфонлар ишлаб чиқариш соҳасидаги глобал етакчиликни назорат қилишни кучайтириш имконини беради, таъкидлайди агентлик.

Маълумотларга кўра, Samsung директорлар кенгаши сешанба куни йиғилиш ўтказиб, Elliott’нинг таклифига жавоб беради.

Аввалроқ, Samsung компанияси келаси йилнинг бошида тикланган Galaxy Note 7 сотувини бошлаши хабар қилинганди.