Қирғизистоннинг 2016 йил октябрь ойи якунига кўра халқаро захиралари 1,9 миллиард долларни ташкил этди. Бундай маълумот ҳукумат йиғилишида маълум қилинган.
 
Таъкидланишича, йил бошидан бери захиралар 165,8 миллион доллар, ёки 9,3 фоизга ўсган. Шунингдек, жорий йилда аҳоли пул ўтказмаларининг ялпи ҳажми ҳам ошиб бормоқда.
 
2016 йилнинг 9 ойи давомида жўнатмалар тармоғи орқали $1,4 миллиард ўтган бўлиб, бу ўтган йилдаги шундай кўрсатгичга нисбатан 15,4 фоизга кўпдир.

ҚРдан 259 миллион сомлик ўтказмалар амалга оширилган. Бу эса ўтган йилга нисбатан 0,9 фоизга камроқ. Натижада мамлакатга пул жўнатмаларининг соф тўпланиши 19,6 фоизга ортди. Шу билан бир қаторда, ўтказмаларнинг 97,4 фоизи Россияга тўғри келади.