Ҳарри Поттер ҳақида ишланган барча фильмлар 78 дақиқали ягона видеога жойлаштирилди. Wizardhood ролиги Vimeo порталида жойлаштирилган. Бирлаштирилган видео муаллифи – Тим Стифлер.

The Independent ёзишича, Жоан Роулинг томонидан қаламга олинган Ҳарри Поттер ҳақидаги қисса кейинги авлод тасаввурида муҳим ўрин тутади. Бунга «Фантастик махлуқлар ва улар қаерда озиқланишади» китобига бўлган қизиқишнинг ортиши ҳам мисол бўла олади. Бунинг ёрқин намунаси сифатида мухлислардан бирининг Поттер ҳақидаги барча фильмни бир жойга жамлаганини айтиб ўтиш лозим.

Газетанинг ёзишича, бу талқин 1140 дақиқали барча саккиз фильмни томоша қилиш учун вақти бўлмаган мухлислар учун жуда қулай.