Ҳиндистоннинг бадавлат кишилари транспорт воситаси сифатида кўпинча хусусий самолётларни танлашади. Лайнерлар ижараси — тез ўсаётган саноат бўлиб, Ка­ни­ка Те­кри­вал асос солган ре­ак­тив са­молёт ва вер­то­лёт ижарага бериш бўйича янги JetSetGo стартапи жуда яхши ишламоқда. Бу ҳақда CNN Money нашри хабар беради.

Ҳиндистонда авиа­тра­фик ўтган йилнинг ўзида 20 фоизга ўсади. Шу кўрсаткич бўйича мамлакат Буюк Британиядан ўзиб кетиши ва IATA (International Air Transport Association) маълумотига кўра, 2016 йилга келиб авиацион бозор катталиги бўйича дунёда учинчи ўринни эгллаши мумкин. 

Capgemini берган маълумотга кўра, мамлакатда 200 мингга яқин мил­ли­о­не­рлар яшайди. Те­кри­вал JetSetGo стартапига 2012 йил асос солади, ҳозир у 28 ёшда. Лойиҳани ривожлантириш йўлида қиз ген­дер тенгсизлигига дуч келди, бундай муносабатлар эса уни асло қўрқитмади: 21 ёшида у саратонга чалинди, даволангач, инсон истаган мақсадига ета олиши мумкинлигини тушуниб етди. 

JetSetGo мижозларининг умумий капитали 100 млн дол­ла­рни ташкил этади. 

Саёҳат учун улар 16 ҳаво кемасидан исталганини танлаш мумкин. Қисқа парвоз нархимижозларга 3000 долларга айланади, узоқ давом этувчи саёҳат эса 300 минг долларни ташкил этади. 

JetSetGo биринчи иш кунидан бошлаб жуда даромадли бўлди, хизмат маржаси ўртача тахминан 11 фоизни ташкил этади. Те­кри­вал сўзларига кўра, бунда пухта танланган стра­те­гия хизмат қилади: ком­па­ния ўз лайнерларини сотиб олиш ғоясидан воз кечди. 

Ка­ни­ка Те­кри­вал фикрича, Ҳиндистонда ҳозирча бор-йўғи 300га яқин (АҚШда уларнинг сони 40 мингни ташкил қилади) хусусий самолёт мавжуд бўлиб, шахсий парвозларга бўлган қизиқиш тобора ортмоқда.