Туркиянинг Болу шаҳрида ишлаётган қурувчилар йирик қўнғир айиққа дуч келишди, деб ёзмоқда The Sun. Ишчилар уни ташқарига чиқариб юборишга ҳаракат қилишди ва бир вақтнинг ўзида видеотасвирга ҳам олишди. 

Ташрифчилардан норози бўлган айиқ мустақил равишда ташқарига чиқмоқчи бўлди, аммо тешикка тиқилиб қолди. Ишчилар унга ёрдамга келишди ва бетонларни очиб уни чиқариб юборишди.

Озод бўлган йиртқич одамлар кўзидан дарҳол беркинди.