Facebook эндиликда ўзининг Messenger мобил иловаси ҳамда веб-версиянинг мулоқот бўлими ичида ўйин ўйнаш функциясини ишга туширди. Бу ҳақида TechCrunch нашри хабар берди

2D-кўламдаги Pacman, Arkanoid ва Space Invaders каби кўплаб ўйинларни хабарлар менюси ичидаги геймпад соҳасини босиш орқали ўйнаш мумкин бўлади. Фойдаланувчига ўйинлар номи ёзилган рўйхат тақдим этилади, улардан бирини танлаб, суҳбатдош билан бирга ўйналади. 

Лойиҳа Instant Games номини олди. Унинг асосида HTML5 ётади. Шундай экан, хоҳлаган ўйинингизни ўйнаб, ютуқларингизни Facebook лентасида дўстларингиз билан бўлишишингиз мумкин.