Бугун Самарқандда Ўзбекистон кубогининг финал ўйини ўтказилди. Бу ўйинда «Локомотив» «Насаф» билан ўйнаб, кичик ҳисобдаги ғалабага эришди

Учрашув «Шапокоэнсе» футболчилари хотирасига бир дақиқа сукут сақлаш билан бошланди.

Ўйиннинг 2-дақиқасида Артур Геворкяннинг жарима майдонига етказган тўпини дарвозабон Элдор Суюнов ушлаб қололмай, қўлидан чиқариб юборди. Натижада, Темурхўжа Абдухолиқов уни дарвозага йўллашга муваффақ бўлди. Бу ҳисоб учрашув якунигача ўзгармади ва «Локомотив» 2016 йилги кубок соҳиби бўлди.

Бу тошкентликлар жамоаси ўз тарихида иккинчи марта нуфузли совринни қўлга киритиши бўлди.

Ўзбекистон кубогини қўлга киритиш бўйича рекордчи «Пахтакор» жамоаси саналади. «Шерлар» 11 марта ушбу соврин эгаси бўлган.

Ўзбекистон кубоги
Финал
«Локомотив» – «Насаф» 1:0 (1:0)
Гол:
 Темурхўжа Абдуҳолиқов (2).
«Локомотив»: Маъмур Икромов, Кахи Махарадзе, Темурхўжа Абдухолиқов, Сардор Мирзаев, Салим Мустафоев, Тимур Кападзе, Ислом Тўхтахўжаев, Санжар Шоаҳмедов (Бобур Юлдашев 84), Икром Алибоев, Шерзод Файзиев (Олег Зотеев 73), Артур Геворкян (Марат Бикмаев 54).
«Насаф»: Элдорбек Суюнов, Азиз Ғаниев, Шуҳрат Муҳаммадиев, Баҳром Абдураҳимов, Игорь Голбан, Шерзод Аъзамов, Фозил Мусаев, Одил Ҳамробеков (Шаҳбоз Эркинов 59), Фарруҳ Сайфиев, Дониёр Нарзуллаев, Драган Черан (Бобир Абдихолиқов 70).
Огоҳлантиришлар: Ислом Тўхтахўжаев 32, Темурхўжа Абдухолиқов 33, Одил Ҳамробеков 35, Шаҳбоз Эркинов 90+3.
Четлатиш: Ислом Тўхтахўжаев 90+3.