Барча даврларнинг энг қимматбаҳо совғалари рейтинги тақдим этилди

Lifestyle 02 Декабрь 2016 17034

Forbes барча даврларнинг энг қимматбаҳо совғалари рейтингини тақдим этди.

Фото: © AFP

Биринчи ўринни 186 каратли "Кўҳинур" олмоси эгаллаган бўлиб, бундай ноёб совға 1849 йилда Сикх давлатининг сўнгги махаражаси Далип Сингх томонидан Британия қироличаси Викторияга ҳадя этилган. 

Иккинчи ўринда 1770-йилларда АҚШ мустақиллиги учун урушда Франциянинг 20 миллиард доллар (ҳозирги курсга айлантирилганда) кўринишидаги совғаси қайд этилган. Журналда таъкидланишича, бу йирик француз инқирози ва инқилобига олиб келган. 

Фото: © AFP

Учинчи ўрин Cartier марваридига насиб этди. Бундай ажойиб совға 1917 йилда банк ходими Мортон Планк томонидан турмуш ўртоғига тақдим этилган. Замонавий ўлчамларга кўра, бу аёллар безагининг нархи - 20 миллион доллар. 

2003 йилда миллиардер Леонард Лаудер Метрополитен-музейга ўзининг 1,1 миллиард доллар қийматга эга санъат коллекциясини ҳадя қилган. Ушбу коллекциядан Пабло Пикассо, Жорж Брак ва бошқа таниқли мусаввирларнинг санъат асарлари жой олган. Бу рейтингнинг тўртинчи сатрида қайд этилган. 

Фото: © AFP

Роман Абрамовичнинг турмуш ўртоғига аталган совғалари бешинчи поғонани забт этган: миллиардер хотинига юз миллион долларлик санъат асарларини туҳфа қилиб келади. Бунга Альберто Жакометтининг 14 миллион долларга баҳоланган ҳайкалтарошлик намунасини мисол қилиш мумкин. 

Фото: © AFP

Олтинчи ўринда - актёр Ричард Бертоннинг 1969 йилда ўзининг турмуш ўртоғи актриса Элизабет Тейлорга совға қилган 68 каратли олмоси. Презентнинг замонамизга мосланган баҳоси  - 6,6 миллион доллар. 

Еттинчи ўринни XVII асрда Шоҳ Жаҳоннинг ўз аёли хотирасига қурдирган Тож-Маҳал ёдгорлиги эгаллаб турибди. Мазкур қурилишга, замонавий ҳисоб-китобларга кўра, тахминан 827 миллион доллар сарфланган. 

Фото: Luxury.ro

2008 йилда ҳиндистонлик ишбилармон Анил Амбани турмуш ўртоғи, собиқ Болливуд актрисаси Тинага 34 метрли суперяхтани тақдим этган. Баъзи маълумотларга кўра, кемага 80 миллион доллар сарфланган. Бу - саккизиничи поғона. 

Фото: © AFP

1908 йилда миллиардер Томас Уолш қизи Эвелиннинг турмушга чиқиши муносабати билан унга "Шарқ юлдузи" олмосини совға қилган. Уч йилдан сўнг қизининг турмуш ўртоғи унга "Ҳоуп" олмосини тақдим этган. Бу икки олмос тўққизинчи ўринга муносиб кўрилди. 

Фото: Newyou.com

Топ-10 рўйхатини миллиардер Михаил Гуцериевнинг 2016 йилда ўғли Саиднинг тўйи муносабати билан  ташкиллаштирган ҳашаматли тантанаси эгаллади. 

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 36540 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 42962 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5777 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 17496 Ўзбекистон
ТИВ: Каталониядаги терактлар оқибатида жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ
14:10 12 Жаҳон
Ўзбекистон МААда Ёшлар иттифоқи билан ҳамкорликда очиқ мулоқот ташкил этилди
Ўзбекистонда мега палов тайёрланди
Ўзбекистонда янги вазирлик ташкил этилади
«Кириллга қайтмаймиз». Лотин-кирилл баҳсида яна бир жавоб юриши
Халқ таълими вазири: Узоқ йиллар давомида мактабгача таълим тизими анча четдан қолиб кетган эди 
Кўпроқ янгиликлар