Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида Буюк Британия парламенти Лордлар палатаси аъзоси Муҳаммад Илтаф Шайх билан учрашув бўлди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда

Олий Мажлис Сенатининг Ташқи сиёсат масалалари қўмитаси раиси С.Сафоев билан суҳбатда Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги сиёсий, иқтисодий, маданий алоқалар ривожида мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг хизматлари улкан экани қайд этилди. 

– Ўзбекистон мустақиллиги асосчиси Ислом Каримов мамлакатни ҳар томонлама ривожлантирди, бутун минтақада тинчлик ва хавфсизликни таъминлашга улкан ҳисса қўшди, – деди Муҳаммад Илтаф Шайх. – Мамлакатингиздаги тинчликпарвар сиёсат, иқтисодий тараққиёт изчил давом этишида Президент сайлови муҳим аҳамиятга эга. Учрашув ва суҳбатларимизда сайловчиларнинг ҳуқуқий маданияти, сиёсий жараёнлардан хабардорлиги ошгани яққол намоён бўлмоқда. Юксак масъулиятни ҳис этган Ўзбекистон халқи ўзига муносиб Президент сайлайди, деб ишонамиз. 

Учрашувда мамлакатларимиз парламентлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари хусусида сўз юритилди.