2016 йилнинг 2 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов АҚШдан халқаро кузатувчи сифатида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида қатнашаётган Williams & Garden компанияси президенти Лиза Уилямсни қабул қилди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мулоқот давомида Ўзбекистон Президентининг навбатдан ташқари сайловида халқаро кузатувчилар иштирокининг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.

АҚШ Конгрессида кўп йиллик самарали иш тажрибасига эга Л.Уилямс билан бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ўзбекистон-АҚШ парламентлари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари юзасидан ҳам фикр алмашилди.