2016 йил охирига WhatsApp миллионлаб смартфонларда ишламайди. Смартфон эгалари бу дастур орқали на хабар юбора оладилар, на уни қабул қила оладилар, деб ёзмоқда The Independent мессенжер матбуот хизматига иқтибос келтирган ҳолда.  

Гап Android 2.1 ва 2.2, Windows Phone 7, IPhone 3GS / IOS 6 операцион тизимлари остида бошқарилувчи қурилмалар ҳақида кетмоқда. Бундан ташқари, 2017 йил июнида дастур BlackBerry, Nokia S40 ва Nokia Symbian S60 смартфониларида ишлашдан тўхтайди. 
  
Бу қурилмалар эгалари дастурдан фойдалана олишлари учун замонавийроқ қурилмалар сотиб олишларига тўғри келади, деб ёзмоқда нашр.

Компанияда бундай қарор эски платформалар келгусида дастурнинг тайёрланаётган янги функцияларини эплай олмаслиги билан тушунтирилди. Шунинг учун бу муаммога учрамаслик учун замонавий смартфонлар тутган анча осонроқ бўлади.