Бирлашган Араб Амирликларининг миллий авиакомпанияси Etihad Airways сайёҳлик соҳасидаги халқаро танловда бош мукофотни олди. Компания ҳар йили анъанавий равишда ўтказиладиган World Travel Awards мукофотида (WTA) кетма-кет 8-маротаба дунёнинг энг бош авиакомпанияси деб топилмоқда. Мукофот Grand Final Gala Ceremony 2016 тадбири давомида топширилди.

Авиакомпания шунингдек хизмат кўрсатиш ва меҳмондўстлик нуқтаи назаридан "Дунёдаги энг яхши биринчи тоифа" йўналишида ғолиб бўлди.

WTA сайёҳлик соҳасидаги ўзига хос "Оскар" мукофоти ҳисобланади. Grand Tour-2016 давомида юз мингдан кўпроқ одам 1,2 млн мартадан кўпроқ овоз берган.

Охирги бир неча йил ичида Etihad Airways кўплаб нуфузли мукофотларга сазовор бўлиб келмоқда.