Тошкент шаҳри марказида жойлашган "Ўзэкспомарказ" биносида Ўзбекистон президенти сайловида Либерал-демократлар партиясидан номзод сифатида қатнашган Шавкат Мирзиёев штаби ғалабани нишонлашади. Айни вақтда ушбу номзоднинг юзлаб тарафдорлари бино ҳудудида байрам маросимига ҳозирлик кўрмоқда. Улар қўлларида давлат байроқларини кўтаришган.

Шавкат Мирзиёев бу маросимда чиқиш қилиб нутқ сўзлаши кутилмоқда.

Тадбирда сиёсий элита вакиллари, шунингдек, маданий арбоблар ҳамда санъаткорлар, хусусан таниқли хонанда Юлдуз Усмонова иштирок этади. 

Айни вақтда ҳудудда хавфсизлик чоралари кучайтирилган. Ташкилотчиларнинг маълум қилишича, бундай маросимлар республиканинг бошқа вилоятларида ҳам бўлиб ўтади.

Сайлов натижалари бир неча дақиқа ичида маълум бўлади.

Лекин сайловда овоз бериш жараёни якунлангач, Шавкат Мирзиёев штабидагилар камида 80 фоизлик устунлик билан ғалаба қозонилгани ҳақида айтди. Штаб сайловдаги ғалаба шарафига байрам торти ҳозирлаб қўйган.