Йирик технологик компаниялар террорчиликка қарши бирлашдилар

Технология 06 Декабрь 2016 2358
Фото: компании YouTube, Facebook, Twitter и Microsoft

Дунёнинг энг йирик технологик компаниялари, жумладан Microsoft, YouTube, Facebok ва Twitter интернетда "террорчилик контенти"ни тарқатишга қарши курашишда ёрдам берадиган маълумотлар базасини яратишларини эълон қилишди. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри хабар бермоқда.

"Интернетда террорчиликни олға сурадиган контентга бизнинг сервисларда жой йўқ. Биз бирлашмамиз бундай контентга қарши курашдаги самарадорликни кучайтиришга имкон беришига умид қиламиз", деб айтилмоқда тўрт компаниянинг қўшма баёнотида.

Компаниялар биргаликдаги иш доирасида қоидаларни бузувчи ва одамларни террорчиликка чорловчи видеоларни рақамли кўринишда белгилайдилар. Кейинчалик улардан ҳар бири бундай контентни ўз сервисида тезроқ аниқлаб, ўчириб ташлай олади. 

Компаниялар баъзи техник масалаларни ҳал қилиш учун бу ишга кейинги йилдан бел боғлашади.

Аввалроқ Twitter охирги йил ичида ИШИД билан боғлиқ 400 мингта аккаунтни блоклаб қўйгани маълум қилинганди.

 

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 46456 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7266 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18565 Ўзбекистон
Президент Бекободга Олмалиқ билан мусобақалашишни таклиф қилди
Махсус сиртқи бўлимда ўқиш учун қабул қандай кечади?
“Ўзбекистон ҳаво йўллари” Boeing 767 Full-flight симуляторини ишга туширди
Тожикистон 2020 йилда электр энергияси экспортидан 120 миллион доллар фойда қилмоқчи
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил сайёр қабулларни амалга ошириши режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда 2017 йилда қишлоқ жойларда уй-жойлар қурилишига 2,12 трлн сўм йўналтирилади
«Арсенал»ни сотиб олмоқчи бўлаётган миллиардер биринчи галда Венгерни ҳайдамоқчи
17:05 1666 Спорт
Кўпроқ янгиликлар