Nissan компанияси ноябрь ойи якунларига кўра, Twitter ижтимоий тармоғидаги оммабоплик рейтингида бошчилик қилди. Бу ҳақда ListenFirst Media компанияси маълумотига асосланиб Automotive News нашри хабар бермоқда.

Рўйхатда унинг биринчи ўринга лойиқ кўрилишига сабаб Nissan Skyline GT-R купесининг фотосуратлари бўлди. Бу пост беш минг лайк йиққан, Twitter фойдаланувчиларининг икки мингдан ортиғи уни ўз саҳифаларида бўлишишган.

Иккинчи ўринда Ford компанияси, учинчи ўринда эса Audi ўзининг A5 Sportback хэтчбеки билан қайд этилган.