Декабрь сўнгида Micromax компаниясининг иккита янги - Bolt Warrior 2 ва Canvas Juice A1 смартфонлари сотувга чиқади.

Micromax Bolt Warrior 2 1280 х 720 пикселли беш дюймли дисплейга эга бўлди. У Qualcomm Snapdragon 210 тизимида ишлайди. Тезкор хотираси 1 ГБ, доимий хотираси эса 8 ГБни ташкил этади. Аккумулятор сиғими 2000 мА•с бўлиб, суҳбат режимида 12 соатга етади. Камералар 5 ва 2 Мп. Қурилма LTE тармоғида ишлашни қўллаб-қувватлайди.

Micromax Canvas Juice A1 ҳам худди шундай характеристкага эга, фақат икки жойи фарқ қилади: унинг асосий камераси 8 Мп ва аккумулятор сиғими 4000 мА•с.

Қурилмалар иккита SIM-картани ва 32 ГБ ҳажмга эга microSD хотира картасини қабул қила олади. Улар Android 6.0 Marshmallow тизимида ишлайди.