Қирғиз республикаси Марказий сайлов комиссияси раҳбари Нуржан Шайлдабекова давлат раҳбари Алмазбек Атамбаевга, барча сайлов участкаларининг умумхалқ референдуми ўтказишга шайлигини маълум қилган. Эслатиб ўтамиз, Қирғизистонда республика Асосий қонунини ўзгартириш бўйича референдум ва маҳаллий ҳокимият органларига сайловлар бўлиб ўтади, деб хабар қилмоқда президент матбуот хизмати. 

2010 йилда ўша вақтдаги президент Курманбек Бакиев тузуми ағдарилганидан кейин қабул қилинган конституцияни ўзгартириш бўйича умумхалқ референдуми 11 декабрда бўлиб ўтади. Ўзгартишлар муаллифларининг қайд этишларича, асосий мақсад ҳокимият органлари ўртасидаги ўзаро мувозанатни таъминлаш ва мамлакатда парламент ҳокимиятини мустаҳкамлашдан иборат.