Индонезия полициясининг маълум қилишича, мамлакат президенти саройи олдида юз бериши мумкин бўлган кучли портлашнинг олди олинган. Бу ҳақда Jakarta Post хабар бермоқда.

Мамлакат ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг берган маълумотига кўра, аниқланган портлаш қурилмаси жуда кучли бўлиб, жуда кўп қурбонлар келтириши тахмин этилган.

Полициячилар 3 кг миқдорда портловчи модда аниқлашган. Полиция ходимларининг таъкидлашича, у 300 метр радиусдаги барча нарсани йўқ қилиши мумкин эди.
Бу ишда гумон қилиниб, уч киши қўлга олинган. Маълум қилинишича,бомда 11 декабрь тонгида ҳаракатга келтирилиши режалаштирилган бўлган.