Қишлоқ хўжалигига йўналтирилувчи инвестициялар дунёдаги қашшоқлик ва очлик ҳажмини камайтиришнинг энг самарали усулларидан бири, деб маълум қилган РИА Новости’га БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик ташкилоти бош директори Жозе Грациану да Силва.

"Одатда, сармоялар меҳнат самарадорлиги ва қишлоқ хўжалигида даромадларнинг кескин ортишига олиб келади. Бу эса ўз ўрнида бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ва хизматларга бўлган талабни оширади. Қашшоқ аҳолини қўллаб-қувватлашга қаратилган инвестициялар иш билан таъминлаш даражаси ва даромадларнинг ошишига олиб келади. Шунинг учун бу тўғри ва оқилона йўлдир", - дея айтиб ўтган озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасидаги қарорларни амалга татбиқ этиш бўйича ҳукуматлараро ташкилот раҳбари.

Бош директорнинг сўзларига кўра, қишлоқ хўжалигига инвестициялар ички ва ташқи бозордаги озиқ-овқат таъминотини яхшилаш ва истеъмол нархларининг қашшоқ кишилар манфаати йўлида паст даражада сақлаб қолиш имконини беради.

У ХХР раҳбариятининг мамлакат аграр соҳасига 2020 йилга қадар 450 миллиард доллар маблағ киритиш ҳақидаги режасини қўллаб-қувватлади. "Хитойнинг янги режалари бу йўналишда муҳим қадам бўлади. Умид қиламизки, бошқа мамлакатлар ҳам ундан ўрнак олишади", - таъкидлаб ўтган у.