Мексиканинг аҳоли сони кўплиги бўйича иккинчи штати бўлган Веракрус душанба куни жуда ҳам йирик қарз сабаб фавқулодда молиявий ҳолатни эълон қилди.

Губернатор Мигель Юнес Линареснинг хабар беришича, қарздорликнинг умумий миқдори 56 миллиард песо (деярли 2,75 миллиард доллар)ни ташкил қилади. "Бундай вазият тарихда бўлмаганди. Веракрус 12 йил давомида хонавайрон бўлди", - дея маълум қилган Линарес.

Веракрус раҳбари хотиржамликка чақирган, бироқ ҳукумат ўз мажбуриятлари бўйича жиддий тўлов қарздорлигига эга эканини тан олди. У давлат раҳбари Энрике Пенье Ньетога вазиятга тезкорлик билан ёндашиш лозимлигини айтиб, мурожаат қилган. 

Штатнинг аввалги губернатори Хавьер Дуарте эса октябрь ойида коррупция жиноятларида айбланиб, лавозимидан вақтинчалик четлатилганди.