Microsoft маиший техникага Cortana овозли ёрдамчисини ўрнатмоқчи

Технология 13 Декабрь 2016 1790

Microsoft ўзининг Cortana овозли ёрдамчиларини интернетга уланувчи маиший қурилмаларга ўрнатмоқчи. Бу ҳақида компания тақдимотига асосланиб, The Verge нашри маълум қилди

Компаниянинг Planning & Product Management бўлими директори Карла Форестер ёрдамчини ҳар қандай экранли қурилмага ўрнатиш мумкинлигини таъкидлади. Бироқ маиший қурилмаларда ёрдамчидан қандай мақсадларда фойдаланиш мумкинлигига изоҳ бермади. 

Хитойдаги WinHEC конференциясида намойиш қилинган тақдимотда Cortana музлатгич, тостер ва термостатга ўрнатилган. Microsoft 2017 йилнинг мартидан, Windows 10 Creators Update янгиланиши билан бир вақтда илк Cortana'ли  қурилмаларини тақдим этишни режалаштирмоқда. 

The Verge нашри Microsoft "ақлли" маиший техникани ўзи ишлаб чиқармаслиги, бунинг ўрнига ёрдамчи қурилмасини бошқа ишлаб чиқарувчиларга таклиф қилишини тахмин қилмоқда. 

 

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 83275 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 42885 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 49303 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8382 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19364 Ўзбекистон
Италиянинг давлат қарзи рекорд қийматга етди
Олий лига. «Пахтакор» Самарқандда очко йўқотди
21:12 980 Спорт
Ўзбекистон ва Қирғизистон томони туризм соҳасида алоқаларни чуқурлаштиришга келишиб олишди
Канада авиакомпанияси самолётининг 200 дан кўпроқ йўловчиси багажсиз қолди
21:00 892 Жаҳон
Ўзбекистон ТИВ раҳбари португалиялик ҳамкасбига мактуб йўллади
Кўпроқ янгиликлар