Амстердам суди скифлар олтинини топшириш масаласида қарор чиқарди

Жаҳон 14 Декабрь 2016 6623
Фото: AP

Нидерландиянинг Амстердам шаҳри суди скиф олтин ёдгорликлари тўпламини Украинага топшириш юзасидан қарор қабул қилди, деб хабар қилмоқда Рейтер агентлиги. Улар Қрим яримороли Россия таркибига қабул қилинмасдан аввал, Қрим музейидан ижарага олинган.

Агентликка кўра, маҳкама ўз қарорини қабул қилишда Қрим мамлакат эмаслигига жиддий эътибор берган. Шу билан у санъат асарларига бўлган ҳуқуқини даъво қила олмайди. Шундай қилиб, қимматбаҳо асори-атиқалар Украинага қайтарилгач, унинг кимга тегишли эканини Украина суди ҳал қилади. 

Скиф олтинлари тўплами 2014 йил февраль ойи бошларида Қримдан олиб чиқилган эди. Уни Амстердамдаги Аллард Пирсон археология музейидаги кўргазмада намойиш қилишганди. Тўпламда 2 мингга яқин, шу жумладан, дунёда ўхшаши йўқ ёдгорлик ашёлари бор. 

Узоқ давом этган музокараларда, Қрим музейлари суд орқали Нидерландиядаги музей шартнома бўйича ўз мажбуриятини бажаришни талаб қилиб келишди. Амстердам округ суди ушбу ишни октябрь ойида кўриб чиқди. 

Қрим раҳбари Сергей Аксенов ўз навбатида, агар суд Украинага ёнбосса, Қрим республикаси скиф олтинлари тўплами учун курашни давом эттиришини айтганди. 

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20639 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49608 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3140 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 1763 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 3550 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2080 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3185 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3321 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 4834 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 4417 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар