Японлар тунги чироқлар сонидан ЯИМни баҳолаш усулини ихтиро қилишди

Технология 14 Декабрь 2016 4289

Япониянинг Nowcast стартапи молиявий тадқиқотлар олиб бориш инструментларини ишлаб чиқиш билан шуғулланади. У яқинда ЯИМни тунги вақтдаги ёритиш даражасига кўра ҳисоблаб чиқиш технологиясини ишлаб чиқди, деб хабар қилмоқда Bloomberg агентлиги. 

Технология сунъий йўлдош орқали олинган суратларнинг махсус алгоритмлар ёрдамида тунги ёруғлик кучини аниқлайди ва савдо ҳамда саноат ишлаб чиқаришига оид статистика маълумотларини жамлаб, ЯИМ ўзгаришини тахмин қилади.
 
Эндиликда, Nowcast Япония, АҚШ, Хитой, Ҳиндистон ва Тайвань ЯИМни февраль ойида ҳисоблаб кўради. Стартап раҳбари Риота Хаяшининг сўзларига кўра, Японияда ўтказилган илк синовлар яхши натижалар берган. Таҳлиллар иқтисодчиларнинг тахминларига қараганда аниқроқ бўлган. 

Nowcast’нинг таъкидлашича, ЯИМга оид аниқ прогнозлар сармоядорларнинг молиявий хулоса чиқаришида ёрдам беради. 

Кўпроқ янгиликлар