Американинг Google қидирув сервиси 2016 йилдаги энг оммабоп сўров талабларини маълум қилди. Бу ҳақда CNET хабар бермоқда.

Фойдаланувчиларнинг аксарияти Powerball лотереяси, мусиқачи Принс (жорий йилда вафот этди), Мэтью довули, Pokemon Go ва Slither.io ўйинларини қидиришган.

Powerball лотереяси

Шунингдек, биринчи ўнликдан Олимпия ўйинлари ва мусиқачи Дэвид Боуи (2016 йилда ҳаётдан кўз юмди) ҳам ўрин олди.

Энг оммабоп қидириш талаблари орасида “Трамп” ва “сайловлар” ҳам етакчилик қилди. Топ-10ни АҚШ собиқ давлат котиби Ҳиллари Клинтон якунлаб берган.

Кишилар рейтингида (ўлимларни инобатга олмаган ҳолда) Трамп ва Клинтон етакчилик қилишди.

“Янгиликлар” бўлимидан эса Олимпиада, “сайловлар”, Орландодаги отишма, Brexit, Зика вируси жой олди.